Ash-Shams

Change Language
Change Surah
Change Recitation

Uzbek: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Play All
# Translation Ayah
1 Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам. وَالشَّمْسِ وَضُحَاهَا
2 Унинг ортидан келадиган Ой билан қасам. وَالْقَمَرِ إِذَا تَلَاهَا
3 Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам. وَالنَّهَارِ إِذَا جَلَّاهَا
4 Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам. وَاللَّيْلِ إِذَا يَغْشَاهَا
5 Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам. وَالسَّمَاء وَمَا بَنَاهَا
6 Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам. وَالْأَرْضِ وَمَا طَحَاهَا
7 Ва нафс билан ва унинг бекам-кўст қилиб яратилиши билан қасам. وَنَفْسٍ وَمَا سَوَّاهَا
8 Бас, у(нафс)га фужурини ва тақвосини билдирди. فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا
9 Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришади. قَدْ أَفْلَحَ مَن زَكَّاهَا
10 Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлади. وَقَدْ خَابَ مَن دَسَّاهَا
11 Самуд қавми ўз туғёни ила ( Пай ғамбарини) ёлғонга чиқарди. كَذَّبَتْ ثَمُودُ بِطَغْوَاهَا
12 Вақтики, (ундаги) энг бадбахт шахс шошилиб турди. إِذِ انبَعَثَ أَشْقَاهَا
13 Бас, уларга Аллоҳнинг Расули «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», деди. فَقَالَ لَهُمْ رَسُولُ اللَّهِ نَاقَةَ اللَّهِ وَسُقْيَاهَا
14 Бас, уни ёлғончига чиқаришди ва ул(туяни) сўйишди. فَكَذَّبُوهُ فَعَقَرُوهَا فَدَمْدَمَ عَلَيْهِمْ رَبُّهُم بِذَنبِهِمْ فَسَوَّاهَا
15 Ва У зот бу ишнинг оқибатидан қўрқмайди. (Бу дунёнинг подшоҳлари ўзларининг қилган ишларидан, оқибати нима бўларкин, деб ҳадиксираб турадилар. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло эса бундай хавфдан мустаснодир.) وَلَا يَخَافُ عُقْبَاهَا
;