At-Tariq

Change Language
Change Surah
Change Recitation

Uzbek: Muhammad Sodik Muhammad Yusuf

Play All
# Translation Ayah
1 Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам. وَالسَّمَاء وَالطَّارِقِ
2 Ториқ нималигини сенга не билдирди? وَمَا أَدْرَاكَ مَا الطَّارِقُ
3 У нур сочиб турувчи юлдуздир. النَّجْمُ الثَّاقِبُ
4 Ҳеч бир жон йўқки, унинг ҳифз қилиб турувчиси бўлмаса. إِن كُلُّ نَفْسٍ لَّمَّا عَلَيْهَا حَافِظٌ
5 Инсон нимадан яралганига назар солсин. فَلْيَنظُرِ الْإِنسَانُ مِمَّ خُلِقَ
6 У отилиб чиқувчи сувдан яратилгандир. خُلِقَ مِن مَّاء دَافِقٍ
7 У (сув) сулб (умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасидан чиқадир. يَخْرُجُ مِن بَيْنِ الصُّلْبِ وَالتَّرَائِبِ
8 Албатта У зот уни қайта тирилтиришга қодирдир. إِنَّهُ عَلَى رَجْعِهِ لَقَادِرٌ
9 Сирлар фош бўладиган кундадир. يَوْمَ تُبْلَى السَّرَائِرُ
10 Бас, (ўшанда) у(инсон)да қувват ҳам, нусрат берувчи ҳам бўлмайдир. فَمَا لَهُ مِن قُوَّةٍ وَلَا نَاصِرٍ
11 Қайтувчи (ёмғир) соҳиби бўлган осмон билан қасам. وَالسَّمَاء ذَاتِ الرَّجْعِ
12 Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам. وَالْأَرْضِ ذَاتِ الصَّدْعِ
13 Албатта у(Қуръон) ажратувчи сўздир. إِنَّهُ لَقَوْلٌ فَصْلٌ
14 Ва у ҳазил эмасдир. وَمَا هُوَ بِالْهَزْلِ
15 Албатта улар ҳийла-найранг қиларлар. إِنَّهُمْ يَكِيدُونَ كَيْدًا
16 Ва Мен ҳам ҳийла қилурман. (Яъни, ҳийласига яраша жазо берурман.) وَأَكِيدُ كَيْدًا
17 Муҳлат бер кофирларга, уларга озгина муҳлат бер. (Яъни, уларга азоб келмаётганидан шошилма, ҳаммасининг вақти, соати бор.) فَمَهِّلِ الْكَافِرِينَ أَمْهِلْهُمْ رُوَيْدًا
;